14-16 июль кунларида АҚШ мезбонлигида ўтказилаётган КОНКАКАФ Кубоги учун турнирнинг 3 тур учрашувлари бўлиб ўтди.

14 июль куни "А" гуруҳида Гаити Гондурасни 1:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, гуруҳдан чиқиш вазифасини муддатидан олдин ҳал қилган АҚШ терма жамоаси Панама билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Натижда, АҚШ ҳисобида 7 очко, Гаити ҳисобида эса 4 очко тўпланди. Панама ва Гондурас 3 ва 1 очколари билан кейинги ўринларда қолишди. Панама кейинги босқичда ўйнайди.

Гаити - Гондурас 1:0
Гол: Назон (14)

Панама - АҚШ 1:1
Голлар: Перес (34) - Бредли (55)

15 июль куни ўтказилган "В" гуруҳи ўйинларида Ямайка Сальвадорни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Канада эса Коста-Рика билан нурсиз дуранг қайд этди. Эндиликда, Ямайка 7 очко билан гуруҳ пешқадамига айланди. Коста-Рика 3 очко билан иккинчи, Сальвадор ва Канада эса 2тадан очко жамғарган ҳолда учинчи ва тўртинчи ўринларни банд этишди.

Ямайка - Сальвадор 1:0
Гол: Макклири (72)
Четлатиш: Меттокс (82, Ямайка)

Канада - Коста-Рика 0:0

16 июль куни "C" гуруҳида ҳам гуруҳ босқичи якунланди. Дастлабки 2 турда мағлуб бўлган (Куба-Мексика 0:6, Куба-Тринидад ва Тобаго 0:2) ҳамда бирорта гол ура олмаган кубаликлар Гватемала терма жамоасини 1:0 ҳисобида таслим этишди. Гуруҳнинг иккинчи учрашувида эса голлар шоуси намойиш этилиб, турнирнинг энг голларга бой ўйинида мухлислар дарвозалар 8 марта ишғол этилишига гувоҳ бўлишди. Мексика ҳамда Тринидад ва Тобаго терма жамоалари 4:4 ҳисобидаги жанговор дуранг қайд этишди.

Эндиликда, бу гуруҳдан Тринидад ва Тобаго 7 очко билан биринчи ўринда, Мексика эса 5 очко билан иккинчи ўринда чиқишади. Куба ҳам кейинги босқич йўлланмасига эга бўлган.

Куба - Гваметала 1:0
Гол: Рейес (73)

Мексика - Тринидад ва Тобаго
Голлар: Агиляр (32), Вела (51), Гуадрадо (88), Жонс (90) - Каммингс (55), Жонс (58), Каммингс (67), Маршалл (90)

Чорак финал ўйинлари 19-20 июль кунлари ўтказилади.
Унда АҚШ Куба билан, Гаити Ямайка билан, Тринидад ва Тобаго Панама билан ҳамда Мексика Коста-Рика билан учрашади.