Мадриднинг “Реал” футбол клуби АҚШнинг Forbes журнали талқини бўйича янгиланган рейтингга кўра дунёдаги энг қимматбаҳо спорт клуби мақомини сақлаб қолди.

“Реал” 3,26 млрд долларга баҳоланмоқда. Бундан аввалги рейтингда ҳам “Реал” етакчилик қилган эди.

Бу борада 2- ва 3-ўринни америка футболи бўйича “Даллас Каубойз” клуби ва “Нью-Йорк Янкиз” бейсбол клуби бўлишмоқда, улар 3,2 млрд доллардан баҳоланмоқда. Ушбу рейтингнинг юқори бешталигидан “Барселона” (3,16 млрд доллар) ва “Манчестер Юнайтед” (3,1 млрд доллар) ҳам ўрин олган. 6-ўринни эса “Лос-Анжелес Лейкерз” баскетбол клуби (2,6 млрд доллар) эгалламоқда.

Ушбу рейтингдан 50 та клуб жой олди.