"Барселона" жамоасининг аргентиналик ҳужумчиси Лионель Месси ESPN — Excellence in Sports Performance Yearly Award (ESPY) телеканали совринига лойиқ кўрилди. Ушбу соврин "Йилнинг энг яхши хорижлик спортчиси"га берилади.

28 ёшли футболчи бу борада теннисчи Новак Жокович, автопойгачи Льюис Хэмильтон, гольфчи Лидия Ко ҳамда бошқа бир футболчи Криштиану Роналдуни ортда қолдирган.

ESPN телеканалининг махсус мукофоти аёллар футболи бўйича 2015 йилги чемпионатда ғолиб бўлган АҚШ терма жамоасига ҳам топширилган.