"Манчестер Юнайтед" Серхио Рамосни сотиб олиш бўйича ҳаракатларида навбатдаги қадамни ташлади.

As нашрида хабар қилинишича, инглизлар ҳимоячи учун 60 миллион евро таклиф қилмоқчи. Эслатиб ўтамиз, аввалги 45 миллион евролик таклиф "Реал" томонидан рад этилган.

"МЮ" бу таклифни бошқа оширмоқчи эмас ва "Реал" президенти Флорентино Перес рози бўлишига ишонишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Перес Рамоснинг трансфер суммаси 90 миллион еврони ташкил қилишини айтган.

Серхио Рамоснинг ўзи жамоани тарк этиш ниятини билдирган. Бунга "Реал" ўзи учун йилига 10 млн евро маош беришга рози бўлмагани сабаб сифатида қаралмоқда. "МЮ" эса Рамос учун 5 йил давомида 55 млн евро маош таклиф қилган.