АҚШ президенти Барак Обама телефон орқали мулоқот чоғида Россия президенти Владимир Путинга Эрон ядровий дастури бўйича музокараларда келишувга эришилишида тутган муҳим роли учун миннатдорчилик изҳор этди. Бу ҳақда Оқ уйга асосланган ҳолда Рейтер нашри хабар берган.

Эслатиб ўтамиз, 14 июль куни Вена шаҳрида деярли 20 ой давом этган музокараларнинг якуний босқичида Эрон ядровий дастури бўйича "олтилик" мамлакатлари ҳамда Эрон ўртасида келишув имзоланди.

Бундан ташқари, икки президент келгусида Яқин Шарқ ва Сурия ҳудудидаги кескин вазият юзасидан ўзаро ҳамкорлик қилишга келишиб олишган.