Қозоғистондаги Олма-Ота шаҳрининг Қалқаман миттитуманида туғилган қизалоқ камёб хасталик – капалак синдроми сифатида маълум буллёз эпидермолизига учрагани айтилмоқда.
Ушбу касалликка чалинган одамнинг териси шу қадар нозик бўладики, унинг танасига тегиниш яраларни келтириб чиқаради. Қозоғистонда бундай касалликка чалинган 5 киши яшайди.
Қизалоқнинг онаси – Раиса Брагина фарзандини қўлига олиб, ухлата олмаслигидан надомат чекмоқда – у турмуш ўртоғи билан кўпдан буён фарзанд орзу қилаётган эди.
Қизга Кирияки исми берилди.
Янги туғилган чақалоқнинг танасига тегиниш натижасида яралар пайдо бўлаверди. Бунинг қандай хасталик эканлигини Қаскеленг шифохонаси ходимлари китоблардан аниқлашди. 20 кун давомида эса, Брагинанинг сўзларига кўра, турфа ташҳислар қўйиб чиқилди.