Ўзбекистон ва Россия ҳарбий-техник соҳада ҳамкорлик қилиш бўйича музокара ўтказган

Ўзбекистон 16 Июль 2015 4523

Жорий йилнинг июнь ойида Ўзбекистон ва Россия ҳарбий органлари икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболлари юзасидан музокаралар ўтказган. Бу ҳақда Сергей Лавров Тошкент шаҳрига ташрифи вақтида ўтказилган брифингда маълум қилган.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг маълум қилишича, ҳарбий-техник ҳамкорликни ривожлантириш Ўзбекистон Қуролли Кучларини замонавийлаштиришга қаратилган дастур доирасида амалга оширилади.

"Асосий музокаралар ўтган ойда ўтказилган, музокараларда ўзаро ҳамкорликнинг ўзига хос жиҳатлари муҳокама қилинган", дейди Лавров.

Кўпроқ янгиликлар