Ўзбекистонлик юқори синф ўқувчилари Халқаро математика олимпиадасида совринли ўринларни эгаллашди

Ўзбекистон 16 Июль 2015 4226

Ўзбекистонлик уч нафар мактаб ўқувчиси 4-16 июлда Таиландда бўлиб ўтган 56-Халқаро математика олимпиадасининг совринли ўринларини қўлга киритишди.

Сардор Бозорбоев, Жамшид Яхшиев ва Аббос Муҳаммадов олимпиаданинг бронза медалларини қўлга киритдилар, Хуршид Жўраев ва Русланбек Озодбоев фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.

Халқаро математика олимпиадаси ҳар йили бирор давлатда турли мамлакатлар юқори синф ўқувчилари орасида ўтказиладиган математика бўйича жаҳон чемпионати ҳисобланади.

Биринчи Халқаро математика олимпиадаси 1959 йилда 7 давлат иштирокида бўлиб ўтган. Охирги йилларда бу олимпиадада 100 дан ортиқ давлат вакиллари иштирок этмоқдалар.

Кўпроқ янгиликлар