Покистон ҳарбийлари “Таҳрики Толибон Покистон”нинг қолдиқларини йўқ қилмоқда

Жаҳон 16 Июль 2015 2128

“Таҳрики Толибон Покистон” гуруҳи жангарилари Покистон ҳукумат қўшинлари томонидан мағлуб этилди. Булужистонда олиб борилган ҳарбий амалиётларнинг жангариларнинг бутунлай сиқиб чиқарилишига ёрдам берди.

“Жангарилар мағлубиятга учратилди, биз уларнинг Билужистондаги илдизини қўпориб ташладик, – деди хавфсизлик кучлари катта ходими Муҳаммад Имрон “Ўрта Осиё интернетда” нашрига берган интервьюсида. – Биз яқинда Билужистоннинг чегара туманларида диний ходимлар ниқоби остида тарғибот олиб бораётган жангариларни қўлга олдик”.

Унинг сўзларига қараганда, 2014 йил июнида Шимолий Вазиристонда бошланган “Зарби Азб” операциясидан сўнг миллий хавфсизлик органлари тинимсиз равишда вазиятнинг ривожини кузатиб борган.

Шимолий Вазиристондаги мағлубиятдан сўнг жангарилар чекиниб, Билужистонда ўз таъсирларини тиклашга ҳаракат қилишди. Расмий ҳисоботда айтилишича, улар ўзларини маҳаллий аҳоли вакиллари ёки афғонистонлик қочқинлар қилиб кўрсатишга интилган. Шунга қарамай, уларнинг аксарияти қўлга олинган.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 44785 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 62073 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34206 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19362 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 74002 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59955 Жамият
Лотереяда фирибгарлик қилган дастурчи 25 йилга қамалди
Навоий вилоятида қўшмачи эркак қўлга олинди
16:45 1749 Жамият
Маъмурий ислоҳотлар Концепцияси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди
«Made in Uzbekistan» бренди Тожикистон бозоридан Хитой маҳсулотларини сиқиб чиқармоқда
Кўпроқ янгиликлар