Ниқоб кийиб олган уч номаълум шахс АҚШлик машҳур қўшиқчи Крис Брауннинг Лос-Анжелесдаги уйини тунаб кетди. Бу ҳақда 15 июль куни KTLA телеканали хабар берди. Воқеа содир бўлган пайтда қўшиқчининг ўзи уйда бўлмаган. Уйда унинг кекса ёшли қариндоши бўлган, ўғрилар уни қазноққа (кичкина омборхона) қамаб қўйишган.

“Жиноятчилар нақд пул, компьютер ва бошқа қимматбаҳо буюмларни ўғирлаб, воқеа жойидан ғойиб бўлганлар. Биз кузатув камераларидан олинган маълумотларни ўрганмоқдамиз. Брауннинг уйида бундай камералардан 16 таси ўрнатилган. Жиноятчиларнинг изига тушиш учун бирор вақт талаб этилади”, деб айтмоқда Лос-Анжелес полиция вакили Кирк Келли.

Қўшиқчи, бастакор ва актёр Крис Брауннинг уйи Лос-Анжелес округининг Тарзан туманида жойлашган ва қўшиқчи уни бир неча йил аввал 5 млн долларга сотиб олган.