Бир категориядаги давлат ишчилари турли миқдорда ойлик олади, деб хабар беради Қозоғистон матбуоти. Қозоғистон давлат хизмати ва коррупцияга қарши кураш агентлиги девони раҳбари Ойгул Шоимова махсус брифинг чоғида давлат ишчилари меҳнатига яраша ҳақ олишларини таъкидлаб ўтди.
“Давлат раҳбарининг топшириқларини сифатли ижро этиш мақсадида кейинги йилдан меҳнат тўлови фактор-балл шкаласи асосида амалга оширилади. Шкала нафақат ходимлар иерархиясини, балки уларнинг иш билан бандлигини ва мақсадларга эришишга қўшган ҳиссасини эътиборга олади. У маошни 8 омилга кўра аниқлаштириб беради. Шу тариқа, ходим меҳнатининг самараси учун маош олади”, – Шоимова брифинг чоғида.