UFC чемпионлик титули соҳиби Ронда Раузи ESPN телеканалининг "Энг яхши хорижлик боксчиси" номинацияси ғолибасига айланганидан кейин Флойд Мейвезернинг ўзи ҳақидаги фикрига ўзига хос тарзда жавоб бериб ўтди.

Бундан олдинроқ, Флойд Мейвезер ҳеч ким Ронда Раузи исмли боксчи ҳақида билмаслиги ҳақида гапирганди.

"Жуда қизиқ. Мейвезер айни дамда, аёл боксчидан ортда қолган вақтда ўзини қандай ҳис қиляпти экан", дейди Ронда.

Қайд этиш жоизки, ESPN телеканал версиясига кўра, Флойд Мейвезер бешинчи ўринни эгаллаган.