15 июль оқшомида Москвадаги "Домодедово" аэропортига Ямандан одамларни олиб учган Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигига тегишли 2 самолёт муваффақиятли тарзда қўнди. Бу ҳақда ТАСС нашри хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, самолётларда Ямандан 118 киши эвакуация қилинган. Улардан 84 нафари Ўзбекистон, 15 нафари Россия, 8 нафари Украина, қолганлари Тожикистон, Эфиопия, Озарбойжон ва Молдавия фуқаролари ҳисобланишади.