Швеция бош вазири Стефан Лёвен Эфиопиядан қайтиб келгач, шифохонага тушиб қолди. Бу ҳақда Aftonbladet нашри хабар берган.

Бош вазирнинг матбуот котиби Анна Экбергнинг маълум қилишича, Лёвенда қаттиқ ташналик ҳолати кузатилгач, тез тиббий ёрдам машинаси чақирилган.

Аэропортдагилар у самолётдан тушиб келганида ўзини яхши ҳис қилаётган бўлганини айтишган.

Қайд этилишича, Лёвен Эфиопияга сафари вақтида БМТнинг бир қатор конференцияларида иштирок этган.