Сўнгги 10 йилда Ўзбекистонда туғма нуқсони бўлган болалар сони 1,3 баробарга камайди

Жамият 16 Июль 2015 1971

Миллий матбуот марказида “Ўзбекистон тиббиётининг педиатрия тизими, ушбу соҳада эришилаётган ютуқлар ва истиқболдаги вазифалар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманда айни кунларда болаларни 11та хавфли касалликка қарши режали эмлаш давом этаётгани таъкидланди.

Маълум қилинишича, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан яна янги 2та пневмококк ва папиллома вируси каби хавфли инфекцияларга қарши вакцина билан босқичма-босқич эмлаш мўлжалланмоқда. Соҳа мутахассисларининг фикрича, янги турдаги эмлаш усуллари келажакда юқумли ва онкологик касалликларни олдини олишда муҳим ўрин тутади.

Бугунги кунда бутун республика бўйлаб йўлга қўйилган скрининг ва перинатал каби янги тиббий марказлар соғлиқни сақлаш соҳасининг ажралмас қисмига айланди.

Анжуманда маълум қилинишича, айни пайтда Ўзбекистонда 5760 нафар педиатр, 1420 нафар неонатолог, 811 нафар хирург, 263 нафар офталмолог, шунингдек 662 нафар невропотолог ҳамда 800 нафарга яқин болалар стомотологи каби кўплаб мутахассислар фаолият юритмоқда.

Берилган маълумотларга кўра, 2014 йилда 6 миллион 500 минг нафар мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари, мактаб, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар ўқувчилари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилган. Режанинг амалга оширилиши натижасида сўнгги 10 йил ичида ривожланишида туғма нуқсони бўлган болалар сони 1,3 баробарга камайди.

6-15 ёшли болалар орасида ўткир юқумли касалликлар билан оғриш 34,4 фоизга, пневмонияга чалиниш 49,7 фоизга, бронхит 32,8 фоиз ва сколиоз касаллиги 32,7 фоизга камайган.

Шифокорларнинг айтишича, болалар орасида туғма ва орттирилган эшитиш заифлиги деган касаллик бўлиб, болалар ушбу нуқсон туфайли эшитиш қобилиятидан маҳрум бўлиб қоладилар. Маълумотларга қараганда, бу хасталик дунёнинг саноқли давлатларидагина даволанади. Ўзбекистонда эса 2014 йилдан бошлаб эшитиш заифлиги бўлган болаларда кохлеар имплантация операцияси йўлга қўйилди.Мазкур операция давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилади.

Режага кўра 2016 йилга қадар барча даволаш муассасалари қатори мамлакатимизнинг 13 та вилоятида кўп тармоқли болалар тиббий марказини қуриш ва қайта реконструкция қилиш ишлари ниҳоясига етказилади.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20740 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49684 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 3686 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 2157 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 4097 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 2342 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 3530 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 3619 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 5267 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 4690 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар