Тайвань аквапаркидаги портлаш қурбонлари сони 7 кишига етди

Жаҳон 16 Июль 2015 1143

27 июнь куни Тайвань аквапаркидаги портлаш ҳамда у келтириб чиқарган ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар сони 7 кишини ташкил қилди, деб хабар беради CNA телеканали.
Репортажда кўрсатилишича, 19 ёшли қиз фожианинг еттинчи қурбони бўлди. Июнь ойининг охиридан бери шифохонада ётган қиз ҳаёт таъминоти тизимидан узиб қўйилди.

Воқеа Синьбэй шаҳридаги аквапаркда уюштирилган кечада содир бўлди. Color Play Asia байрами чоғида кўплаб сочилган турфа буёқлар портлашни келтириб чиқаргани тахмин қилинмоқда. Портлаш жойига тез тиббий ёрдамнинг ва қутқарув хизматларининг кириб келиши анча кечиккани боис одамлар ўз билганларича жон сақлашди. Айримлар ҳовузга сакрашди, бошқалар қочиш илинжида дарвоза томон югуриб, оёқ остида қолиб кетди.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
22:00 / 16.08.2017 6768 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 56875 Жаҳон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 37861 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38835 Lifestyle
Диққат, огоҳ бўлинг! «Мен Мажбурий ижро бюросиданман»
11:10 364 Жамият
Асака туманида тергов идорасидан яшириниб юрган шахс қўлга олинди
11:09 149 Жамият
Ахборот технологиялари вазирлигининг ҳарбий хизматчилари суғурталанади
Хорижлик сайёҳлар учун виза тартиботлари босқичма-босқич соддалаштирилади
Солиқ ва молия органлари раҳбарларига устама ҳамда жарималар миқдори тасдиқланди
«Барселона»: Биз улар билан шартнома имзолашга яқинмиз
10:56 1120 Спорт
Кўпроқ янгиликлар