Тожикистондаги Ляур полигонида Россия зенитчиларининг ҳарбий машғулотлари бошланди. Марказий ҳарбий округ матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳарбийлар шартли душманнинг учар мосламаларига қарши кураш олиб бориш малакасини оширмоқда.
Таъкидланишича, аскарлар ва зобитлар ЗУ-23-2 зенит қурилмасидан фойдаланиш борасидаги малакасини ошириб бориши ҳамда нормативларни бажариши мақсадида ушбу машғулотлар ташкил этилган.