Уруш ва тинчликни ёритиш институтининг ёзишича, тожикистонлик экспертлар Афғонистон билан чегарада жангарилар кучларининг тўпланиб бораётганидан хавотирда. Бу ҳақда 12news.uz  хабар берди.

Июль ойи бошида Тожикистон президенти ҳузуридаги стратегик тадқиқотлар маркази директори Худойберди Холиқназар матбуот анжумани ўтказиб, бу фактни мухбирларга ошкор қилган эди.

2014 йилнинг бошидаёқ чегарада 800 жангари турган эди, ҳозирликда бу сон 8 мингга яқинлашди. Улар ичида Толибон, ИШИД, Ўзбекистон ислом ҳаракати ва “Жамоат Ансоруллоҳ” сингари гуруҳларнинг жангарилари мавжуд. Фақатгина Тожикистон фуқаролар уруши фахрийси бошчилик қилаётган “Жамоат Ансоруллоҳ” гуруҳида минг нафар жангари бор. Гуруҳ 2010 йили Тожикистонда бир қатор террорчилик актларини содир этган эди.

Яқинда миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Саймуддин Ятимов чегарани мустаҳкамлашга кўрсатма берди.