1 августдан Ўзбекистон пойтахти аҳолиси учун марказий иситиш ҳамда иссиқ сув таъминоти тарифи 8 фоизга ошади. Бу ҳақда "Тошкент оқшоми" газетаси "Тошиссиққуввати"га асосланиб хабар берган.

Янги тарифларга кўра 1 кв.м майдон учун 1019,59 сўм нарх белгиланган. Бундан олдинги нарх 941,14 сўмни ташкил қилаётганди.

Нархларнинг оширилиши "иссиқлик энергияси билан таъминлашдаги муайян қоидаларнинг ўзгаргани" билан изоҳланган.

Маълумот учун, Тошкентда иссиқ сув учун нархларнинг ошиши шу йилнинг 15 май кунида амалга оширилганди.