Тула вилояти полицияси беш нафар меҳнат муҳожирининг ўлимида айбланаётган шахсни қўлга олди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати Андрей Ярцев Интерфакс агентлигига маълумот берди.
11 июль куни Ленин туманидаги Беликово қишлоғида полиэтилен пакетларига ўралган учта тана топилди. Улар ис газидан заҳарланиб ўлгани аниқланди.
Москва вилоятида яна иккита мурда топилди.
Терговнинг аниқлашича, улар қурилиш бригадасининг аъзолари бўлган. Эҳтиётсизлик туфайли келиб чиққан ўлимларни яшириш мақсадида уларнинг шериклари ёки иш берувчилари жасадларни пакетларга ўраб ташлаб кетган бўлиши мумкин.