Air News нашрининг хабарига кўра, Туркия Ҳарбий-ҳаво кучларига тегишли қирувчи самолётлар Греция ҳаво чегараларини бузиб учишган.

Хабарда айтилишича, Туркиянинг 6та ҳарбий қирувчи самолёти Греция осмонининг шимоли-шарқий қисмида пайдо бўлган ва жанубга томон ҳаракатланиб, Эгей денгизи устидан учиб ўтган. Греция Мудофаа вазирлиги бу маълумотни тасдиқлаган.

Мудофаа вазирлигида таъкидланишича, бу самолётлар қуролланган ҳолатда бўлган. Греция авиацияси уларни таъқиб этиб, ўз ҳудудларидан чиқариб юборган.