Украина 2015 йилнинг иккинчи ярмида давлатнинг ташқи қарзи бўйича 109,17 млрд гривен (жорий курс бўйича 4,96 млрд доллар) тўлаши керак. Бу ҳақда Украина Молия вазири маълум қилди.

Июль ойида Киев ташқи қарзи бўйича 257 млн доллар, расмий кредитлар бўйича 298 млн доллар, халқаро молиявий ташкилотлар кредитлари бўйича 159 млн доллар тўлаши керак.

Украина Молия вазирлигида маълум қилинишича, 2015 йилнинг август-декабрь ойларида мамлакат ташқи қарз бўйича 4,71 млрд доллар, тижорий кредитлар бўйича 4,16 млрд доллар, халқаро ташкилотлар кредитлари бўйича 491 млн доллар, расмий кредитлар бўйича 7,5 млн доллар тўлаши керак бўлади.

Украина жорий йилда ҳаммаси бўлиб 10,96 млрд доллар тўлаши керак бўлади.