Walt Disney киностудияси илк бор 1992 йилда суратга олинган "Жинлар" номли тўлиқ метражли мультфильмга яна бир бор мурожаат қилади. Бу ҳақда Variety нашри хабар берган.

Янги мультфильмда сеҳргар жин Оловиддиннинг чироғига қай тариқа тушиб қолиши воқеалари ёритилади. Воқеалар сюжетига "Минг бир кеча" эртаклар туркуми асос бўлган.

Янги картинанинг сценарийси Дэмиен Шеннон ва Марк Свифт томонидан ёзилган. Бу ижодколар муқаддам "Жума 13" фильмида ишлашганди.