12 июлда Хитой шимолидаги Хэбэй вилоятининг Дунван шаҳрида пиротехника ишлаб чиқарувчи ноқонуний заводда юз берган портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 21 кишига кетди. Яна 25 киши жароҳат олди.

Маҳаллий ҳокимият берган маълумотга кўра, ҳалок бўлганлардан 3 нафари заводга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган ва портлаш юз берган вақтда яқин атрофдаги биноларда бўлганлар.

Жароҳат олганлардан камида 2 нафари жуда оғир аҳволда қолмоқда.

Полиция ушбу заводнинг эгасини ушлашга муваффақ бўлди. Воқеа тавсилотлари ўрнатилмоқда.