“Фарҳод ва Ширин” украин тилига таржима қилинди

Жаҳон 17 Июль 2015 1838

Алишер Навоийнинг “Фарҳод ва Ширин” достони украин тилига таржима қилинди. “Жаҳон” ахборот агентлигининг хабар қилишича, таржима тез кунларда Украинада нашр қилинади.
Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси томонидан “АДЕФ-Украина” ноширлик уйи билан ҳамкорликда ҳамда “УкрУзАвто” компаниясининг молиявий кўмагида нашрга тайёрланган китобда асар ўзбек ва украин тилларида тақдим этилади.

1940 йилларда украин шоири Николай Бажан достоннинг асосий қисмини таржима қилган эди. Украиналик экспертлар ва Ўзбекистон Фанлар Академияси ходимлари ҳамкорлигида асарнинг қолган қисмлари ҳам таржима қилинди.

336 бетли китоб “Фарҳод ва Ширин”нинг оригинал нусхаларидан олинган сканлар билан бойитилган. Шунингдек, у эксклюзив дизайнерлик қоғозида рангли нашрда чоп этилади. Ҳар бир саҳифа XV аср тилларанг нақшлари билан безалган.
Келажакда достон инглиз, француз, немис ва турк тилларига ўгирилиши режалаштирилмоқда.

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 53274 Жамият
Олти йил фалажликда: фарғоналик она қисмати аслида қандай бўлган эди?
15:46 / 15.08.2017 65450 Жамият
Президентнинг тўйлар ҳақидаги сўзлари яна нотўғри талқин қилинди
15:15 / 15.08.2017 160963 Жамият
Тошкентдаги янги халқаро мактаб ва болалар боғчасига қабул эълон қилинди
11:17 / 15.08.2017 26840 Жамият
Самарқандда ногиронлик нафақасига чиқариш учун 300 доллар сўраган шифокор ўз уйида қўлга олинди
18:11 164 Жамият
Бизнес-омбудсман президент девонида жойлаштирилади
Араблараро урушлар: замонавий дунёда араб мамлакатлари ўртасида бўлиб ўтган бешта йирик қуролли тўқнашув
18:09 587 Жаҳон
Кун фотоси: Озодбек Назарбеков Бишкекдаги ҳукуматлараро комиссияси мажлисида
Парвоз хавфсизлигини бузганлик учун жарималар қайта кўриб чиқилади
Тереза Мэй Трампнинг Шарлотсвилл бўйича позициясини танқид қилди
17:57 386 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар