Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 8 июлдан бошлаб Ғарбий Африкада Эбола вируси билан касалланиш оқибатида 15 та ўлим билан тугаган ва 70 та касалланиш ҳолатини қайд этди. Бу ҳақда 16 июль куни Женевада чоп этилган статистик маълумотлар дарак бермоқда.

Эбола вируси эпидемияси бошлангандан бери Либерия, Сьерра-Леоне ва Гвинеяда ушбу касалликдан 11 261 киши вафот этди, 27 643 киши касалланди. Либерияда ушбу касаллик қурбонлари 4806 кишини, касалланганлар 10666 кишини; Сьерра-Леонеда қурбонлар 3947 киши, касалланганлар 13209 кишини, Гвинеяда қурбонлар 3762 киши ва касалланганлар 2506 кишини ташкил этган.

Эбола вируси билан касалланиш ҳолатлари шунингдек Мали, Нигерия, Сенегал, Испания, Буюк Британия ва АҚШда ҳам қайд этилган. Бу давлатларда касалланганлар сони 10 нафардан кўпроқни ташкил этмаяпти. Бу давлатлардан фақатгина Нигерияда 20 та касалланиш ва 8 та ўлим билан тугаган ҳолат қайд этилган.