"Манчестер Юнайтед" жамоасининг аргентиналик ярим ҳимоячиси Анхель Ди Мария "Реал"дан кетганига афсусланмоқда.

ABC нашрида ёзилишича, 27 ёшли ушбу футболчи Мадридга қайтишга қарши бўлмайди.

Ди Мариянинг фикрича, "МЮ" бош мураббийи Луи ван Гал уни муносиб қадрламаган. Ди Мария ўтган мавсумда етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаганидан норозилик билдирган.

Шунингдек, у Британияда октябрдан март ойигача бўлган муддатда жуда эрта қоронғу тушиши машғулотларга халал беришини таъкидлаб ўтган.