Греция пойтахтининг шарқида кучли ўрмон ёнғини келиб чиқди. Бу ҳақда Associated Press агентлиги хабар бермоқда.
Шамол туфайли ёнғин тезда катта ҳудудни қамраб олди. Ёнғинни ўчиришга самолёт ва вертолётлар юборилди. 

Ёнғинга қарши қурашаётган етти ўт ўчириш самолётидан бири фавқулодда қўнишни амалга оширди, аммо учувчиларга зарар етмади.