17 июль куни ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари Афина шаҳрининг шарқий қисмидаги Гимет тоғида келиб чиққан кучли ёнғин ҳақида маълумот беришди. Тутун Греция пойтахтининг марказигача етиб келди. Шамол туфайли ёнғин тезда катта ҳудудни қамраб олди. Ёнғинни ўчиришга самолёт ва вертолётлар юборилди. 

Ёнғинга қарши қурашаётган етти ўт ўчириш самолётидан бири фавқулодда қўнишни амалга оширди, аммо учувчиларга зарар етмади.

Зарар кўрганлар ҳақида ахборот берилмади. Ижтимоий тармоқларда афиналиклар воқеа жойида олинган кўплаб суратларни эълон қилишди.