Тажрибали журналист ва педагог Аҳмаджон Мелибоев "Даракчи" газетасига берган интервьюсида баъзи ўзбек киноижодкорлари ва эстрада олами вакилларини танқид қилиб ўтди.

"Агар мен миллионер бўлганимда, кино ишлаётганларнинг 20тасини чақириб, 15 йиллик пулини берардим ва кино олмай туришларини сўрардим", дейди Аҳмаджон Мелибоев.

У шунингдек, "Манго" гуруҳининг "Пистани қандай чақарлар?" қўшиғи ва қўшиқ клипини қаттиқ танқид қилиб ўтган.

"Телевизорнинг бир каналида "Манго" гуруҳининг "писта қанақа чақилади" клипини роса танқид қилишяпти, бошқа каналда эса айнан шу "ижод намунаси"ни эфирга беришяпти. Шунингдек, бугунги кунда ёш қизчаларни, болаларни "жилпиллашга", "қилпиллашга" ўргатиб қўяяпмиз. Эртага саҳнани шуларга қолдирадиган бўлсак, буларнинг тарбияси бугунданоқ шу зайлда давом этса, келажакда қандай бўлишини тасаввур қилаверинг. Қўшиққа хиёнат қилмайлик", дейди Мелибоев.