Алишер Усмонов муқаддам судланмаган

Жаҳон 17 Июль 2015 10485

2015 йилнинг 3 июнь куни РусПрес сайтида эълон қилинган “Павел Дуровнинг миллионлари” номли материалда тижоратчи ва филантроп, миллиардер Алишер Усмонов “муқаддам судланган” деб аталганди. Шунингдек, Британия элчиси Крейг Мюррейнинг сўзларига таянилган ҳолда, у бошқа жиноятлар қаторида зўравонликда айблангани таъкидланган эди.
Бунинг юзасидан Усмоновнинг матбуот хизмати ўз изоҳини берди. Раддия РусПрес сайтида нашр қилинди.

Мактубда таъкидланишича, Алишер Усмоновга қўйилган бундай айбловлар асоссиздир. 1980-1986 йилларда жазо муддатини ўтаган Усмонов сохта иш бўйича айбланган эди. 2000 йили Ўзбекистон Олий суди унга нисбатан ўқилган ҳукмни адолатсиз деб топиб, Усмоновни тўла оқлади. Бундан ташқари, Усмоновга қўйилган айблар ичида зўравонлик бўлмаган. Шу тариқа, Алишер Усмоновга нисбатан “муқаддам судланган” формуласини ишлатиш ҳақиқатга мос келмайди ҳамда суд томонидан чиқарилган якуний қарорга зид келади.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 95095 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46357 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51579 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9285 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20094 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 394 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 476 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 412 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар