Австралия ҳукумати 2 млн уйсиз мушуклар муаммосини қатъий ҳал қилишга киришди. Улар турли жониворларни ва ўсимликларни йўқ қилиб юбораётгани боис зарарли деб ҳисобланмоқда.
Уйсиз мушукларнинг кўпайиши натижасида 20 турдаги сут эмизувчи, 20 турдаги қуш ва 30 турдаги ўсимлик ҳалок ёқасига келиб қолди.
Табиий ресурслар вазирлиги вакили Грег Хант ушбу масалани яқин беш йили ичида ҳал қилиш кераклиги, акс ҳолда айрим турдаги жониворлар йўқ бўлиб кетиши мумкинлигини таъкидламоқда. Айниқса айрим маҳаллий, камёб турлар учун жамоатчилик чуқур хавотир билдирмоқда.
Биринчи навбатда, экологларнинг фикрича, биринчи навбатда қопчиқли чумолихўрни, тоғ қопчиқли каламушини, тилларанг ва қуёнсимон бандикутни, қоя валлабисини, қисқа тумшуқли кенгуруни, қора думли қопчиқли сувсарни, Кенгуру оролидаги катлаоёқли қопчиқли сичқонларни ҳимоя қилиш керак.
Австралия расмийлари жаҳон ҳамжамиятини уйсиз мушукларни мангуга ухлатишнинг энг гуманитар усулларидан фойдаланишига ишонтирмоқда. Режага кўра, уларнинг сони 2020 йилга қадар етарли даражада қисқартирилади. Лойиҳа реализациясига 750 минг доллар ажратилади.