Валлония-Брюссель федератив ҳукумати пойтахтнинг Скарбеек даҳасида Бельгиядаги биринчи мусулмон ўрта мактабини очишга рухсат берган, деб ёзади info.islom.uz . У ерда болалар 12 ёшдан бошлаб таҳсил олишади. Янги диний мактаб “Эзгулик” номи остида 1 сентябрдан бошлаб ўз ишини бошлайди. Қайд этилишича, мактаб 120 та ўқувчи учун мўлжалланган. Келажакда эса 660 киши ўқитилиши режаланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Бельгиянинг 11,2 миллион аҳолиси бўлиб, шундан 600 минг кишиси мусулмон ҳисобланади.