Америкалик спорт амалдори, ФИФАдаги коррупция иши бўйича айбланувчилардан бири Аарон Дэвидсон АҚШ адлияси билан ҳамкорлик қилиш борасида музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.
Май ойи охирида Цюрихда коррупцияда гумон қилиниб ФИФАнинг бир қатор мансабдор шахслари қўлга олинди. Уларга нисбатан айбловлар илгари сурилди.

Майамидаги Traffic Group маркетинг компанияси бўлинмаси раҳбари бўлган Дэвидсон, АҚШ прокурорларининг Бруклин федерал судига ёзган мактубида таъкидланишича, кўпдан буён тергов билан музокаралар олиб бормоқда. Ўзаро келишувга эришилган тақдирда у терговчиларга муҳим маълумотларни келтиради ва асосий гувоҳга айланади. Хат Дэвидсон иши бўйича ўтказиладиган суд мажлиси арафасида йўлланди.

Дэвидсон медиа ва маркетинг шартномаларини таъминлаш учун 1 млн доллар пора олишда айбланмоқда. Май ойида Шимолий Америка футбол лигаси (NASL) унинг ташкилотдаги аъзолиги вақтинчалик тўхтатди, кейинчалик у ФИФА томонидан футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлаштирилди.