17 июль куни Тошкентдаги олимпия захиралари Республика теннис мактаби кортларида теннис бўйича норасмий жаҳон чемпионати саналмиш Дэвис Кубогининг Осиё-Океания минтақаси биринчи гуруҳ иккинчи босқичидан ўрин олган Ўзбекистон – Жанубия Корея учрашуви бошланди.

Жамоалар Жаҳон лигасининг ўтиш турнири йўлланмаси учун баҳс олиб боришади. Ўзбекистон шарафини Петр Лебедь бош мураббийлигидаги Денис Истомин, Фаррух Дўстов, Темур Исмоилов ва Санжар Файзиев каби теннисчилар ҳимоя қилишмоқда.

Биринчи бўлиб кортга чиққан Фаррух Дўстов жанубий кореялик рақиби Хеон Чангуга 7:6, 4:6, 3:6 ва 6:7 ҳисобларида мағлуб бўлди.
Бироз кейинроқ ўтказилган Денис Истомин ва Сеонг Чан Хонг қарама-қаршилигида эса Ўзбекистон вакили 6:2, 6:2 ва 6:3 ҳисобларида устун келган.

18 июль куни Истомин ва Дўстов жуфтлиги Жи Сунг Нама ва Мин-кю Сонг жуфтлигига қарши баҳс ўтказишади. 19 июль куни эса Фаррух Дўстов Сеонг Чан Хонг билан, Истомин эса Хеонг Чанг билан ўйнайди.