eBay компанияси eBay Enterprise’ни 925 млн долларга сотганини тасдиқлади

Технология 17 Июль 2015 1216

Бир қатор интернет нашрларда eBay компанияси eBay Enterprise бўлинмасини сотаётгани ҳақида ёзилган эди. Компания ушбу маълумотларни тасдиқлади. Venturebeat нашрининг ёзишича, шартнома қиймати 925 млн долларни ташкил қилган.
Энди бўлинма Sterling Partners, Longview Asset Management, Innotrac, Permira сингари бир қатор йирик халқаро инвесторлар ихтиёрига ўтади.
EBay Enterprise оффлайн дўконлар асосида яратилган интернет дўконларни ривожлантириш билан шуғулланар эди. 2009 йили eBay GSI Commerce’ни 2.4 млрд долларга сотиб олиб, унинг номини eBay Enterprise деб ўзгартирган эди. Бўлинмани қайта сотиш натижасида eBay 1.5 млрд доллар йўқотади.

Кўпроқ янгиликлар