Approved Index компанияси тадқиқот ўтказиб, қайси давлатларда миллиардер аёллар яшашини аниқлади. Бундан ташқари, мутахассислар турли давлатларда миллиардер эркаклар ва аёллар ўртасидаги нисбатни ўрнатдилар. Бу ҳақда Independent нашри маълум қилмоқда.

70 та давлатдан 1800 миллиардер ҳақидаги маълумотлар таҳлил қилиниб, Ангола миллиардер аёллар миллиардер эркаклардан кўп бўлган дунёдаги ягона давлат эканлиги аниқланди.

Хусусан, ушбу давлатда бир нафаргина аёл миллиардер бўлиб, бирорта ҳам шундай эркак топилмаган.

Қуйида энг кўп миллиардер аёлларга эга давлатлар топ ўнталиги берилган.

1. Ангола – 1 нафар аёл миллиардер (мамлакатдаги жами миллиардерларнинг 100 фоизи)
2. Чили – 12 нафар аёл миллиардер (33,3 фоизи)
3. Перу – 6 нафар аёл миллиардер (33,33 фоизи)
4. Монако – 3 нафар аёл миллиардер (33,33 фоизи)
5. Швейцария – 28 нафар аёл миллиардер (27,59 фоизи)
6. Туркия – 32 нафар аёл миллиардер (25 фоизи)
7. Бразилия – 54 нафар аёл миллиардер (24,07 фоизи)
8. Испания – 21 нафар аёл миллиардер (23,8 фоизи)
9. Швеция – 23 нафар аёл миллиардер (21,7 фоизи)
10. Корея Республикаси – 30 нафар аёл миллиардер (20 фоизи).

Энг кўп аёл миллиардерлар Бразилияда яшаши маълум бўлди, бироқ у ерда улар жами миллиардерларнинг 24,07 фоизини ташкил қилади.