Еврокомиссияга йўлланган янги тавсияларга биноан барча учувчилар психиатр текширувидан ўтиши ва тиббий ташрифлар ҳақида ҳисобот топшириш талаб этилади. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.
Ўзгартишлар Germanwings компаниясига тегишли самолётнинг ҳалокати туфайли муҳокамага киритилди.
Европа авиация хавфсизлиги идораси ҳам учувчилар ўртасида гиёҳванд моддалар ва ичкиликка тасодифий текширувлар ўтказишни тавсия қилди.
150 кишини ҳаётдан олиб кетган ҳалокат юзасидан олиб борилган текширув ишлари иккинчи учувчи севган қизи билан ажрашганига дош бера олмай тушкунликда қолгани ва шу сабабли лайнерни ҳалок қилганини кўрсатган эди.