Facebook корпорациясига тегишли, Oculus Rift виртуал реаллик кўзойнакларини ишлаб чиқарувчи Oculus VR компанияси Pebbles Ltd. фирмасини сотиб олмоқчи. The Wall Street Journal нашрининг ёзишича, ушбу фирма имо-ишоралар асосида бошқариш технологияси устида ишлайди.
Исроил компанияси Oculus Rift кўзойнакларини яратишда иштирок этганди. Энди ушбу фирма бутунлай Facebook таркибига қўшилади. Расмий нарх маълум эмас, аммо, бир қатор манбаларнинг гувоҳлик беришича, шартнома қиймати 60 млн долларни ташкил қилади.