АҚШ президенти лавозимига номзодлардан бири Ҳиллари Клинтон Нью-Гэмпширдаги нутқи давомида эронликларга ишонмаслигини айтди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.

“Эронликларга ишонаманми? Мутлақо ишонмайман”, деб айтди Клинтон ва у ҳурмат қиладиган республикачилар ҳам Теҳроннинг эзгу ниятда эканлигига ишонмасликларини таъкидлаб ўтди.

“Улар эронликлар алдайдилар деб ўйлашмоқда. Ўйлайманки, бу салмоқли далил. Бироқ бизда қандай альтернатива борлигини билиш муҳимдир”, деб қўшимча қилди Клинтон.