iPad mini Apple`нинг охирги ихчам планшети бўлиши тахмин қилинмоқда

Технология 17 Июль 2015 1442

Apple бу йили 12,9-дюймли iPad Pro планшетини намойиш қилишига ҳеч қандай шубҳа қолмади. Ҳанузгача у iPad Air`нинг кейинги авлоди билан бирга намойиш қилинади, деб ҳисобланаётган эди, бироқ Economic Daily News умуман кутилмаган нуқтаи назарни ўртага ташлади.

Нашр Fubon Bank таҳлилчисига иқтибос келтирган ҳолда iPad Air 3 фақатгина 2016 йилда чиқарилиши мумкинлигини айтди.

iPad Air 3 ишлаб чиқарилишининг кечроқ муддатга сурилиши Apple плашетларини ишлаб чиқарадиган Foxconn компаниясининг ишлаб чиқариш қувватларини ортиқча юкламадан халос этишга имкон беради. Шунингдек, Apple моделлар қаторида янгиланган iPad Air`нинг маълум муддатга йўқлиги iPad Pro`га кўпроқ харидорларни жаб қилишга имкон беради.

Бироқ бу йили A8 процессори ва Wi-Fi 802.11ac билан жиҳозланган iPad mini 4 ихчам планшети аниқ чиқарилади. Apple`нинг 7,9-дюймли планшетларининг бу авлоди, Economic Daily News ва унинг манбаларига ишонилса, охиргиси бўлади. iPad mini ишлаб чиқарилишининг тўхташига нима сабаб бўлиши аниқлаштирилмаган, бироқ ушбу хабар моделнинг тугатилиши ҳақида интернетда пайдо бўлаётгани биринчи хабар эмас.

Эслатиб ўтамиз, охирги маълумотларга қараганда, Apple iPad Pro ноябрда намойиш этилиши мумкин. У 2732×2048 нуқтали (263 ppi) кўрсатиш қобилиятига эга 12,9-дюймли дисплей ва каттароқ виртуал клавиатурага эга дастурий таъминот билан жиҳозланади. Бундан ташқари, баъзи манбаларда бу планшет босиш кучига сезгир Bluetooth-стилус – Force Touch технологияси ва USB Type-C порти билан жиҳозланиши ҳам айтилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар