Жисмоний ривожланишда нуқсонли болалар уйда таълим олишлари мумкин

Ўзбекистон 17 Июль 2015 4281

Халқ таълими вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 10 июндаги қарори билан "Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсонли бўлган ҳамда узоқ вақт даволанишга муҳтож болаларнинг уйда якка тартибда таълим олишини ташкил этиш тўғрисида"ги Низом тасдиқланди.

Низомга биноан, жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлгани туфайли доимий ёки вақтинча умумий ўрта таълим муассасаларига қатнай олмайдиган болалар учун уйда якка тартибда таълим олиш ташкил этилади. Бу ҳақда "Адолат кўзгуси" газетасида ёзилган.

Бундай турдаги таълимни ташкил этиш учн мактаб директорлари мактаб жойлашган ҳудудда яшайдиган шу тоифа ўқувчиларни аниқлайди, рўйхатга олади ҳамда уларни уйда якка тартибда таълим олишга жалб этиш чораларини кўради.
Уйда ўқувчининг якка тартибда таълим олишини белгилашда унинг доимий яшаш жойидаги туман даволаш-профилактика муассасаларида фаолият кўрсатаётган тиббий-маслаҳат комиссиясининг тиббий хулосаси асос бўлади. Мазкур тиббий хулосага кўра, халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман бўлими томонидан таълим бериш тизими амалга оширилади.

Уйда фарзандига якка тартибда таълим берилишини истайдиган ота-оналар мазкур низом билан танишиб чиқишлари сўралади. Низомда шундай тартибда таълим олишга асос бўладиган касалликлар рўйхати келтирилган. Мазкур рўйхатда келтирилган касаллик аломатлари бўйича ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчилар болани тиббий кўрикдан ўтказиш учун тиббий-маслаҳат комиссиясига мурожаат қилади. Тиббий-маслаҳат комиссиясига ўқувчининг касаллик тарихидан кўчирма, касаллик бўйича махсус даволаш-профилактика муассасаларининг хулосаси, заруратга кўра бошқа диагностика текширувлари натижалари тақдим этилади. Тиббий кўрик мурожаат қилинган кундан бошлаб 3 кун ичида ўтказилади. Натижага кўра, ўқувчи уйда якка тартибда таълим олиш учун асос бўладиган касалликлар мавжудлиги аниқланганда, тиббий маслаҳат комиссияси томонидан белгиланган шаклга мувофиқ ҳолда тиббий хулоса расмийлаштирилади.
Тиббий хулоса 6 ой муддатга ёхуд тўлиқ ўқув йилига берилади. Мазкур тиббий хулоса ота-оналарга тиббий кўрик ўтказилган куннинг ўзида тақдим этилади.

Шундан сўнг ота-оналар фарзандларининг уйда якка тартибда таълим олишини ташкил этиш тўғрисидаги ариза билан мактаб директори номига мурожаат қилади.
Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
- ўқувчининг туғилганлик тўғрисидаги хулосаси;
- ўқувчининг баҳолар (ўзлаштириш) табели (таълим олган бўлса);
- яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан берилган маълумотнома;
- ўқувчи ота-онасининг паспортлари нусхалари;
- тиббий-маслаҳат комиссиясининг тиббий хулосаси.

Мактаб директори аризани қабул қилиб олгач, 3 кун ичида ўқувчини уйда таълим олишга жалб қилиш ҳақида халқ таълими муассасаларини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими мудири номига ёзма мурожаат қилади. Мурожаатга ота-оналар томонидан тақдим қилинган ҳужжатларнинг нусхалари илова қилинади. Бўлим мудири мурожаатни ўрганиб чиқади ва тегишли хулосага келади.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33393 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 71333 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10124 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 134662 Жамият
Барча замонларнинг энг яхши қора танли спортчилари рўйхати тузилди
23:56 / 19.08.2017 11 Спорт
АПЛ. «Арсенал» мағлубиятга учради
23:50 / 19.08.2017 9 Спорт
Месси ҳам «Барселона»ни тарк этиши мумкин
23:30 / 19.08.2017 1803 Спорт
Эрдўған Германия ички ишлар вазирига “жойини билишни” маслаҳат қилди
23:17 / 19.08.2017 1156 Жаҳон
ОАВ: Барселонада портловчи моддалар ортилган фургонлар орқали учта нуқтада ҳужум режалаштирилганди
22:30 / 19.08.2017 1204 Жаҳон
«Суперкамбэк». Денисов 3 ойлик танаффусдан кейин сафга қайтган ўйинда «Локомотив» қаҳрамонлик кўрсатди
22:20 / 19.08.2017 2806 Спорт
Кўпроқ янгиликлар