Украина бош вазири Арсений Яценюк Канада украин ҳарбийларига машғулот ўтказиш учун ўз ҳарбийларини юборганини маълум қилди.
“Канада Украина ҳарбий хизматларини машғулотлар учун юборди”, – унинг сўзларини келтиради “Ведомости” газетаси.
Канада Украина ҳарбийларини ўқитишни 2015 йил кузида бошлаши айтилган эди. Шунингдек, Канада ҳукумати Украинага 12.1 млн доллар молиявий ёрдам бериш ҳақида қарор қабул қилди.