Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украинада фалокатга учраган Малайзияга тегишли Boeing самолёти бўйича трибунал АҚШнинг тахмини бўйича айбдорларни жазолаш учун яратилмоқда, деб айтди.

Лавров АҚШнинг Москвадаги элчиси Жон Теффтнинг АҚШ самолётнинг фалокати абйдорларини билиши ҳақидаги баёнотига шу тариқа жавоб берди.

“Агар Вашингтон Теффт айтаётгандек ҳисобласа, унда трибунал яратиш ҳақидаги фикр ойдинлашади: агар Вашингтонга ҳаммаси маълум, АҚШда эса БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюцияси орқали фаол тарзда трибунал яратилиши қўллаб-қувватланаётган бўлса, унда ҳаммасини осонгича ва трибунал қандай мақсадда яратилаётганини тушуниш мумкин. Кўриниишича, трибунал Вашингтон айбдор деб ҳисоблаётганларни тақиб қилиш учун яратилмоқда”, деб айтди Лавров.

Аввалроқ Украина Олий радаси БМТдан Донецк ҳудудида фалокатга учраган Boeing самолётини тергов қилиш бўйича трибунал яратишни сўрагани маълум қилинганди.