"Ливерпуль" "Астон Вилла" жамоасининг бельгиялик ҳужумчиси Кристиан Бентекенинг трансфер қилиш борасида фаол ҳаракатларини давом эттирмоқда.

BBC нашрнинг маълум қилишича, мерсисайдликлар раҳбарияти ушбу футболчи учун 32,5 млн фунт тўлашга тайёр.

Бентекенинг "Астон Вилла" билан шартномаси 2017 йилнинг ёзига қадар тузилган.
Хабарда ёзилишича, "Ливерпуль" Бентеке билан шахсий келишувга эришишда қийинчиликка дуч келмайди. Айни вақтда бирмингемликлар ўз ҳужумчисини Ливерпульга тиббий кўрикдан ўтиши учун юбориши кутилмоқда.