Россиялик мухолифатчи сиёсатчи ва жамоат арбоби, Украинанинг Одесса вилояти ҳокимининг ўринбосари Мария Гайдар унга Украина фуқаролигини беришни сўради. Бу ҳақда Одесса губернатори Михеил Саакашвилига таянган ҳолда “112 Украина” телеканали хабар бермоқда.

“У иқтисодчи, Москвадаги халқ хўжалиги академиясида ва Гарвард университетида ўқиган. Мен унинг отаси Егор Гайдарни шахсан танир ва жуда ҳурмат қилар эдим. Мария президент номига фуқаролик олиш учун мурожаатнома берди”, – деди Саакашвили.
Сиёсий фаолиятдан ташқари, Мария Гайдар “Эхо Москви” радиосида журналист сифатида машҳур.