Москванинг "Динамо" жамоаси янги стадионига Лев Яшин номи берилди

Спорт 17 Июль 2015 1155

Москванинг "Динамо" жамоаси учун Петровск хиёбонида қурилаётган стадионга афсонавий дарвозабон Лев Яшин номи берилди. Бу ҳақда 17 июль куни шу муносабат билан ўтказилган маросим вақтида эълон қилинди.

Маълум қилинишича, бу янги стадионда "Динамо" ўзининг илк ўйинини 2017 йилнинг 22 октябрида, Лев Яшиннинг туғилган кунида ўтказади. "ВТБ Арена парк" лойиҳаси таркибида барпо этилган ушбу ўйингоҳ ўзида 26 минг 319 нафар мухлисни сиғдира олади.

Маълумот учун, Лев Яшин ФИФА версиясига кўра, ХХ асрнинг энг яхши дарвозабони деб топилган. У Москванинг "Динамо" жамоаси шарафини 1950 йилдан 1971 йилгача ҳимоя қилган ҳамда 5 марта Собиқ Иттифоқ чемпионлигига эришган. У СССР терма жамоаси сафида 1954 йилдан 1967 йилгача 74та ўйин ўтказган ва 1956 йилда Олимпиада ўйинларида, 1960 йилда эса Европа чемпионатида ғолиб чиққан. Лев Яшин 1963 йилда "Олтин тўп" мукофотини олган ва бу мукофотни қўлга киритган ягона дарвозабон ҳисобланади.

У 1990 йилнинг 20 март кунида, Москва шаҳрида 61 ёшида вафот этган.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 7778 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 40311 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 64169 Ўзбекистон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 40060 Ўзбекистон
Бобурбек Мадраҳимов қандай қилиб тест синовларида 306,9 балл тўплади?
10:58 / 16.08.2017 143559 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 39553 Lifestyle
Хитой Россияга ўз ҳудудида янги АЭС қуришни таклиф қилди
13:07 389 Жаҳон
Миллий ахборот майдонида монополиянинг куни битди
18 август куни Ўзбекистонда ҳаво булутли бўлиши кутилмоқда
Давлат органлари ва ССП мутахассислари тадбиркорларни ўқитади
Кўпроқ янгиликлар