Муборак Рамазон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов номига хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари номидан самимий қутловлар келмоқда, деб хабар бермоқда УзА.

Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ислом Каримов Жаноби Олийларига

Муҳтарам Президент
Жаноби Олийлари!

Ийд ал-Фитр байрами муносабати билан Сизга ва мамлакатингиз халқига мен ва рафиқам Мишель Америка халқи номидан энг яхши тилакларимизни йўллаймиз.

Бутун дунё мусулмонлари қатори бизнинг кўп сонли ва фаол америкалик мусулмонлар жамоаси ҳам Рамазон ойи давомида маънавий-руҳий янгиланиш ва сидқидилдан адо этилган амаллар орқали Яратганга янада яқинроқ бўлишга интилди.

Бу ой иймон-эътиқод туфайли англаб етиладиган, ўз вақтини яқин кишилар даврасида ўтказиш, ночор ва муҳтожларга ёрдам қўлини чўзиш, ақлу заковат ва тинчлик ҳақида фикр-мулоҳаза юритиш дамлари бўлди. Шу билан бирга, бу ойда рўза тутиш ва ибодат анъаналари бизнинг барчамиз эъзозлайдиган умумбашарий қадриятларни ёдга солди.

Кириб келаётган йил Сизга шодлик ва қувонч, фаровонлик ва бахт олиб келсин. Ҳайитингиз муборак бўлсин!

Самимият ила,

Барак Обама,
Америка Қўшма Штатлари
Президенти

Шу жумладан:

Сингапур Республикаси Президенти Тони Тан Кенг Ям;

Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Халифа бин Зоид Ал Наҳаён;

Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти, Бош вазири, Дубай Амирлиги ҳокими Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум;

Абу Даби Амирлиги Валиаҳди, Бирлашган Араб Амирликлари Қуролли кучлари бош қўмондони Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён;

Иордания Подшоҳи Абдуллоҳ Иккинчи бин ал-Ҳусайн;

Ўмон Султони Қобус бин Саид;

Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ Саид Ҳусайн Ас-Сиси;

Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳоний;

Туркия Республикаси Президенти Ражаб Таййиб Эрдўған;

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов;

Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев;

Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон;

Қирғиз Республикаси Президенти Алмазбек Атамбаев;

Ислом ҳамкорлиги ташкилоти Бош котиби Ияд бин Амин Маданий

йўллаган табрикларда давлатимиз раҳбарига мустаҳкам соғлиқ, муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига тинчлик-хотиржамлик, равнақ ва фаровонлик тилаб, эзгу истаклар билдирилган.

Қутловлар келиши давом этмоқда. .