2015 йил охирига қадар Murad Buildings девелоперлик компанияси Тошкентнинг турли бурчакларида, хусусан, боғларда ва тураржойлар атрофида 2 мингта қуш инлари ўрнатади.
Акцияда иштирок этиш учун инларни ясаш ҳамда жойлаштиришга ўрта махсус ва олий ўқув юртлари талабалари таклиф қилинади. Ушбу акция ёшлар бўш вақтини фойдали ўтказишига кўмак беради, шунингдек, уларга ўз меҳнати билан мустақил пул топиш кўникмасини ҳосил қилиш имконини беради.
Акция экологик мазмунга ҳам эга. У кўплаб қушларга дарахтлар ичида эмас, балки қулай ёғоч инларда макон қуришга имкон беради. Бундай инлар, дарахт ичидаги уялардан фарқли равишда, Тошкентнинг яшил зоналарининг хушманзаралигини ва ободонлигини янада оширади. Бундан ташқари, ушбу қулай қуш уйлари қуш болаларининг уяларидан тушиб кетиш хавфини камайтиради, шунингдек, қуш оилаларини йиртқичлар ва безорилар ҳужумларидан асрайди.

“Бизнинг компаниямиз аниқ миссияга эга, унда ижтимоий ва экологик жиҳатлар муҳим ўрин тутади”, – деди, бу янгиликни изоҳлар экан, компания асосчиси ва раҳбари Мурод Назаров.
Murad Buildings – Ўзбекистонда кўчмас мулк девелопменти соҳасида фаолият юритувчи компания. Ушбу компания фаолиятининг асосий йўналиши ўз ичига кўп хонадонли уйлар ва тегишли ижтимоий инфраструктурани олувчи турар жой лойиҳаларини ривожлантиришдир. Турар жой комплекслари индивидуал меъморий концепция асосида қурилиб, турли даражадаги даромадга эга кенг мақсадли аудиторияга мўлжалланган.
Ёш ва ҳаракатчан мутахассислардан иборат янги менежмент жамоаси шакллантирган компания бозор талабларига мос янги лойиҳалар устида иш бошлашга тайёрлигини билдирмоқда.
Агар сизни компаниянинг ушбу лойиҳаси қизиқтирса, ва сиз унда иштирок этишни истасангиз, қуйидаги рақамга қўнғироқ қилинг: +99890 372-27-11.