Bagil medical new technology Ўзбекистон-Корея қўшма корхонаси 1, 2, 10 ва 50 миллиграммли шприцлар ҳамда инфузион тиббий тизимлар ишлаб чиқаришни йўлга қўяди. 2014 йили Навоий эркин саноат зонасида иш бошлаган корхона шу кунларда 5 миллиграммли шприцлар ишлаб чиқармоқда.

“Йилига 48 минг дона шприц ишлаб чиқаришга қодир корхонада 36 киши ишлаб келяпти, – дейди корхона директори Фахриддин Баротов. – Биз ишлаб чиқаришни кенгайтириш, тиббий маҳсулотларимизни ички ва ташқи бозорга чиқариш йўналишида ишлашда давом этмоқдамиз. Хусусан, 2016 йили ассортиментни кенгайтириб, маҳсулотнинг 50 фоизини экспорт қилишни кўзламоқдамиз. Шунингдек, 1, 2, 10 ва 50 миллиграммли шприцлар ҳамда инфузион тиббий тизимлар ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчимиз”.
Баротовнинг таъкидлашича, янги ишлаб чиқаришларнинг йўлга қўйилиши билан янги иш ўринлари ҳам ташкил этилади.